Латвияда 15-Сейм сайловларида сайловчиларнинг иштироки мамлакат тарихидаги энг паст кўрсаткич бўлди.
LSM портали хабар беришича, бу Болтиқбўйи давлати Марказий сайлов комиссиясининг 1059 та сайлов участкасидан 995 тасидан тўпланган маълумотларида келтирилмоқда.
Маълумотларга кўра, парламент сайловларида камида 790 000 киши ёки овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 50,81% иштирок этган. Таққослаш учун, тўрт йил олдин 14-Сейм сайловларида 916 594 киши ёки 59,43% иштирок этган.
Энг юқори иштирок Видземе шаҳрида қайд этилган бўлиб, у ерда камида 230 000 киши овоз берган.
Exit-poll натижаларига кўра, Латвия Бош вазири Андрис Кулбергснинг Бирлашган Рўйхат партияси 35,6% овоз олиши мумкин. Якуний овозларни ҳисоблаш рақамларни ўзгартириши мумкин, аммо ўнг қанот консерватив партия катта фарқ билан етакчилик қилаётгани аллақачон аниқ. Ундан кейин 11,3% овоз билан Латвия Биринчи партияси ва 11,1% овоз билан Прогрессив партияси келмоқда.