Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Латвияда ишга жойлаш учун 6 минг доллар сўраган шахс ушланди

Латвияда ишга жойлаш учун 6 минг доллар сўраган шахс ушланди

Тошкентда фуқарони Европа мамлакатларидан бирида ишга жойлашни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ички ишлар органларига 29 ёшли Алишер Я. мурожаат қилган. Унинг маълум қилишича, 23 ёшли Қобилжон Н. уни Латвияда ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига 6 минг АҚШ доллари сўраган.

6 сентябрь куни кечқурун Мирзо Улуғбек туманида 3900 АҚШ долларини олаётганида Қобилжон Н. ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Киритилди: 18:35 22.09.2019. Ўқилди: 2347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!