Латвия ва Литва Россиядан ўз портлари орқали дон транзитини тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида Reuters ахборот агентлиги расмий шахсларга таяниб хабар бермоқда.
"Латвия ва Литва Россия донини ўз портлари орқали етказиб беришни тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда", - дейилади хабарда.
Манбаларга кўра, Рига сешанба куни Россидан дон тразитига тўлиқ тақиқ қўйишни муҳокама қилмоқчи.
Литва бош вазири Миндаугас Синкявичюс агентликка маълум қилишича, чекловлар жорий этилган тақдирда, бу Калининград вилояти ва Россиянинг бошқа ҳудудлари ўртасидаги дон транзитига таъсир кўрсатмайди.
Россияда бир неча бор таъкидланганидек, мамлакат бир неча йил олдин дўстона бўлмаган давлатлар томонидан унга нисбатан қўлланила бошланган ва кучайтириб борилаётган санкциявий босимга бардош бера олади. Ғарбнинг ўзида ҳам чекловчи чоралар самарасиз деган фикрлар бир неча бор янграган.
Президент Владимир Путин аввалроқ Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати унинг рақибларининг узоқ муддатли стратегияси эканини, санкциялар эса бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлаган эди.