Бугун 1 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Латвия компанияси ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга жалб қилади

Латвия компанияси ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга жалб қилади

Ўзбекистондан 600 нафар ҳайдовчини Латвияга ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида 10—17 июнь кунлари Латвиянинг транспорт ва логистика соҳасидаги йирик Kreiss компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ишчи ташрифи ташкил этилди.

Ташриф давомида Латвия томони Транспорт вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди ва Kreiss ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида Латвияга 600 нафар ҳайдовчиларни уюшган тарзда ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти билан ушбу уюшмага тегишли автомактаблар платформасида ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчиларини тайёрлаш учун махсус симуляторлар ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.

Мазкур марказларда тайёргарликдан ўтган ҳайдовчилар Европа стандартларига мос сертификатлар олиши ва Европа Иттифоқи давлатларида фаолият кўрсатиши мумкин бўлади.

Киритилди: 10:30 17.06.2024. Ўқилди: 688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!