Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Латвия давлат оммавий ахборот воситаларида рус тилини тақиқламоқчи

Латвия давлат оммавий ахборот воситаларида рус тилини тақиқламоқчи

Латвия маданият вазири Наурис Пунтулис рус тилидаги контентни оммавий ахборот воситаларидан бутунлай йўқотишга чақирди. Бу ҳақда унинг сўзларига таяниб Россиянинг “РИА Новости” агентлиги хабар берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ОАВда рус тилидаги контент ҳануз сақланиб қолмоқда. Айниқса ҳозирги ҳарбий-сиёсий вазиятда унинг мавжуд бўлиши учун ҳеч қандай асос йўқ, дея таъкидлади вазир.

Уни (рус тилидаги контент)ни қисқартириш нимани англатади? У бутунлай йўқолиши керак ва тамом”, деди у Латвия парламентининг Инсон ҳуқуқлари ва жамоатчилик ишлари қўмитаси йиғилишида.

Латвия парламенти юридик бюроси маълумотларига кўра, ҳозирда ОАВда рус тилидаги материаллар улуши тахминан 2,5 фоизни ташкил этади. 2026 йил 1 январдан бошлаб Латвияда мактабларда рус тилини иккинчи чет тили сифатида ўқитиш тақиқланди.

Шунингдек, давлат оммавий ахборот воситаларида рус тилидаги теле ва радиоэшиттиришлар чекланди, рус тилидаги китоблар савдосига қўлланиладиган солиқ эса 21 фоизгача оширилди.

Киритилди: 15:45 15.07.2026. Ўқилди: 1109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!