Бугун 27 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ламин Ямал жаҳон чемпионати финалидан сўнг Мессига тасалли берди

Ламин Ямал жаҳон чемпионати финалидан сўнг Мессига тасалли берди

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал 2026 йилги жаҳон чемпионати финалида Аргентинадан 1:0 ҳисобида устун келганидан кейин рақиб жамоа сардори Лионель Мессига тасалли берди.

Учрашув АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳридаги «МетЛайф» стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида словениялик Славко Винчич ишлади.

Финал ҳуштаги янграгач, 19 ёшли Ламин Ямал кўз ёшларини тўхтата олмаган 39 ёшли Лионель Месси олдига бориб, уни қучоқлаб тасалли берди.

Бу ғалаба орқали Ламин Ямал футбол тарихида 19 ёшгача ҳам Европа чемпионати, ҳам жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан илк футболчига айланди.

Лионель Месси эса Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионлиги унвонини ҳимоя қилиш ва икки карра жаҳон чемпионига айланиш имкониятини қўлдан чиқарди.

Киритилди: 12:43 20.07.2026. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!