Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

КХДР стратегик қанотли ракета синовини ўтказди — Yonhap

 КХДР стратегик қанотли ракета синовини ўтказди — Yonhap

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Корея яримороли ғарбида, Сариқ денгиз йўналишида амалга оширилган иккита узоқ масофали стратегик қанотли ракетанинг синов парвозини шахсан кузатган, дея ёзмоқда нашр.

КХДР Марказий ахборот агентлигининг маълум қилишича, ракеталар 28 декабр куни белгиланган траектория бўйлаб мос равишда тахминан 170 дақиқа парвоз қилган, шундан сўнг нишонга аниқ зарба берган.

Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, ракеталар Пхенян атрофидаги Сунан ҳудудидан учирилган.

Аввалроқ Ким Чен Ин Шимолий Кореянинг илк атом сувости кемаси қурилиши билан танишгани ҳамда янги турдаги ракеталар синовини кузатгани хабар берилган эди.

Киритилди: 14:07 29.12.2025. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!