Германиянинг Бамберг шаҳрида яшовчи Нисо Ўзбек кўзлари ожиз бўлишига қарамай, икки ойда Қуръон ўқишни ўрганиб олди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.
Тўққиз ёшли Нисо шаҳардаги “Салимия” масжидида Брайл алифбоси ёрдамида арабча ёзувни ўрганди. Шундан кейин унга кўзи ожизларнинг ўқиши учун Брайл алифбосида босилган олти жилддан иборат Қуръони Карим совға қилинди.
Бундай совғадан хурсанд бўлган Нисо Қуръонни янада яхшироқ ўқишни истамоқда. Унга “Салимия” масжиди ходимлари ёрдам беришади.
Manba: azon.uz