Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

“Куёвимга совға қилган машинамни қайтариб олсам бўладими?”

A A A
“Куёвимга совға қилган машинамни қайтариб олсам бўладими?”

 Бу масала Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади. Унга кўра қуйидаги ҳолларда суд орқали ҳадя шартномасини бекор қилинишини талаб қилиш мумкин:
? ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда;
? агар ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса;
? якка тадбиркор ёки юридик шахснинг банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидаларини бузиб, банкрот деб эълон қилинишидан олдинги бир йил ичида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маблағлар ҳисобидан қилган ҳадяси.
✅ Бундан ташқари ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот этган тақдирда ҳадя қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт қилиб қўйилиши мумкин.
✅ Ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда ҳадя қилувчининг ворислари судда ҳадяни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.

Киритилди: 12:19 28.08.2018. Ўқилди: 2321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар