Бу ҳақда АОКА залида ташкил этилган матбуот анжуманида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Эшматов маълум қилди:
— Тегишли қарорга биноан, 2028 йилгача кураш спорт турини Олимпиада ўйинларига киритиш вазифа этиб қўйилган.
Ҳукуматнинг қўллаб-қувватлови билан бу мақсадга эришилади. Курашни ушбу нуфузли мусобоқага киритиш учун пойдевор қўйилган.