Кучли сув тошқини туфайли Бангкок табиий офат ҳудуди деб эълон қилинди.
Таиланд ҳукумати Бангкокнинг барча 50 туманида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бунга кучли ёмғирлар сабаб бўлди: 24 сентябрдан бери шаҳарда деярли 300 мм ёғин ёғди, бу эса кўчалар ва турар-жой биноларини сув босишига олиб келди. Айрим жойларда сув сатҳи белбоққа етмоқда, кўплаб автомобилларни сув босмоқда, деб ёзади Астана ТВ ВВСга таяниб.
Бангкок губернатори Чадчарт Ситтипуннинг айтишича, табиий офат одамлар ҳаёти ва мол-мулкига бевосита хавф туғдирмоқда ва энг оғир вазият пойтахтнинг шарқий қисмида юзага келган. Унинг сўзларига кўра, шаҳар каналлари тўлиб кетган, насос станциялари эса максимал даражада ишламоқда. Сув ҳавзалари яқинида жойлашган уйлар аҳолисига зудлик билан юкларини юқори қаватларга кўтариш тавсия этилди.
Метеорологлар дам олиш кунлари момақалдироқ давом этиши ва келгуси ҳафтада янги ёмғирлар ёғиши, бу эса бошқа каналларнинг қирғоқларидан чиқиб кетишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.