Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Кубанинг АҚШдаги элчиси Вашингтонни Гаванага босим ўтказишда айблади

Кубанинг АҚШдаги элчиси Вашингтонни Гаванага босим ўтказишда айблади

АҚШнинг Куба раҳбарларига қарши санкциялари Трамп маъмурияти томонидан Кубага мумкин бўлган ҳарбий аралашувни оқлаш учун баҳона сифатида фойдаланилмоқда.

Бу ҳақда Кубанинг АҚШдаги элчиси Лианис Торрес Ривера Associated Press агентлигига берган интервьюсида шундай деди.

Унинг таъкидлашича, Вашингтон Гаванадан таҳдид таассуротини яратишга ҳаракат қилмоқда, аммо Куба Қўшма Штатлар учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди ва қарама-қаршиликка интилмайди.

"Биз раҳбарларимизга қарши санксияларни Америка халқига биз таҳдид солаётганимизни ўйлашга мажбур қилиш учун баҳона сифатида кўрамиз. Биз Қўшма Штатлар учун таҳдид эмасмиз ва қарама-қаршиликка интилмаймиз", деди дипломат.

Торрес Ривера Кубага қарши жорий чекловларни "бомбасиз уруш" деб атади ва улар босимнинг бир қисми, жумладан, энергия таъминотига чекловлар орқали амалга оширилишини даъво қилди.

У шунингдек, Кубанинг сиёсий тизимини куч ёки мажбурлаш орқали ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай уринишлар қаршиликка дучор бўлишини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 11:51. Ўқилди: 232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!