Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Куба президенти АҚШнинг янги санкцияларини жиноят деб атади

Куба президенти АҚШнинг янги санкцияларини жиноят деб атади

Куба президенти Мигель Диас-Канель АҚШ маъмуриятининг 1 май куни Кубага учинчи томон нефть етказиб беришни тақиқлаш тўғрисидаги фармонини ахлоқсиз, жиноий ва ноқонуний деб таърифлади.

Бу ҳақда Куба раҳбари бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзган.

"Кубага ёқилғи сотишни истаган учинчи давлатларни таъқиб қилиш ва қўрқитишга, [АҚШнинг Кариб денгизи давлатига қарши савдо-иқтисодий] эмбаргосини мисли кўрилмаган даражада оширишга ва Кубага инвестиция киритиш ёки бизга асосий зарур нарсалар - озиқ-овқат, дори-дармон, гигиена воситалари ва бошқаларни етказиб беришдан манфаатдор бўлган компанияларни жазолашга қаратилган фармон ахлоқсиз, ноқонуний ва жиноийдир", деб таъкидлади Диас-Канель.

Унинг таъкидлашича, Куба аҳолисига нисбатан қўлланилаётган коллектив жазо "геноцид ҳаракати" ҳисобланади.

Шуни таъкидлаш керакки, 1 май куни АҚШ маъмурияти қўшимча чекловчи чораларни - Кариб денгизи республикасига ёқилғи етказиб беришни режалаштираётган давлатларга қарши энергетика соҳасида иккиламчи санксияларни назарда тутувчи фармонни жорий этди.

Киритилди: Бугун 17:31. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!