Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Кремль Эрон етакчиларининг ўлдирилишини қоралади

Кремль Эрон етакчиларининг ўлдирилишини қоралади

Москва Ларижоний ҳалок бўлгач, раҳбариятга қарши ҳужумлар қабул қилиб бўлмаслигини билдирди.

Кремлда Эрон раҳбарияти вакилларига зарар етказишга қаратилган ҳаракатлар қораланди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди.

“Суверен ва мустақил Эрон, шунингдек бошқа давлатлар раҳбарияти вакилларининг соғлиғига зарар етказиш ёки уларни ўлдиришга қаратилган ҳаракатлар — бундай ишларни биз қоралаймиз”, — деди у журналистларга.

АҚШ ва Исроил 28-февраль куни Эрон ҳудудига зарбалар бера бошлаган. Ҳужумларнинг биринчи кунида Эрон олий раҳбари, оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлган.

17-мартга ўтар кечаси Теҳронда Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний ўлдирилган. Эрон расмийлари унинг ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

Россия, Эрон ҳудудида Яқин Шарқдаги илк атом электр станциясини қуриб, унинг фаолиятини таъминлашга ёрдам бераётган давлат сифатида, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши агрессиясини кескин қоралади ҳамда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва музокараларни бошлашга чақирди.

Чоршанба куни кундузи Эронда Исроил томонидан ўлдирилган расмий шахслар, жумладан Али Ларижоний ва “Басиҗ” ҳарбийлашган ташкилоти раҳбари Голамреза Сулаймоний дафн маросимлари бошланди.

Киритилди: Бугун 18:35. Ўқилди: 542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!