Арманистон-АҚШ ҳарбий машғулотлари хавотир уйғотмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Арманистоннинг АҚШ билан ҳарбий машғулотлар ўтказиш режаларини изоҳлар экан.
“Албатта, бундай хабарлар, айниқса, ҳозирги вазиятда ташвиш уйғотади. Шунинг учун биз бу хабарларни чуқур таҳлил қиламиз ва вазиятни ёдда тутамиз”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, 11—20-сентябр кунлари Арманистон ҳудудида Арманистон ва АҚШ ўртасида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилади.