Президент фармонига кўра, муаммоли кредитларни ундиришда янги тизим жорий этилмоқда.
Унга кўра:
– ундириш ишлари ихтисослаштирилган давлат ижрочиларига берилади;
– қўшимча 400 та штат ажратилади;
– тизим тижорат банклари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
– ижрочилар сони Бош прокуратура қарори билан белгиланади.
🏦 Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси ва Марказий банк 2 ой ичида тўловларни тақсимлаш тартибини ишлаб чиқади.