Ҳозирда Банска қишлоғида отишма бўлаётганини Косово полициясининг Шимолий минтақаси қўмондони ўринбосари Ветон Элшани тасдиқлади.
"Биз ҳарбий кийимдаги, оғир қуролли одамларни кўрмоқдамиз. Улар бизга қарата, биз уларга қарата ўқ узмоқдамиз”, — деди Элшани.
Унинг сўзларига кўра, отишмада зирҳли техникалар ҳам қўлланилмоқда. Маҳаллий аҳолига уйларидан чиқиш тақиқланган.