Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Корхона ёки ташкилот ишчисида коронавирус аниқланса, улар корхона ҳисобидан даволанадими ёки бу кўрсатма бекор қилинганми?

Корхона ёки ташкилот ишчисида коронавирус аниқланса, улар корхона ҳисобидан даволанадими ёки бу кўрсатма бекор қилинганми?

Барно Одилова, штаб аъзоси:

— Корхона ва ташкилотларда иш берувчининг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизги қоидаларига риоя қилган ҳолда ишни ташкиллаштирмагани оқибатида  ишчи иш вақтида турли жароҳат ва касб касалликлари  юзага келса, бунда унинг даволаниши ва реабилитация жараёни учун кетган маблағ иш берувчи томонидан  қопланиши мумкин.

 Ушбу ҳолат экспертлар томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Мурожаатдаги ҳолатда бу тиббиёт ходими бўлиб, у иш фаолитяти жараёнида касаллик юқтирса, унга етказилган зарарни қоплаш юзасидан республка комиссиясининг махсус кўрсатмалари ва тегишли меъёрий ҳужжатлар мавжуд.

Аммо Сиз касалликни қаерда юқтирганингиз ноаниқ бўлгани учун ушбу ҳолатда иш берувчи масъул эмас. Шунингдек, Сиз «Ўзэкспомарказ»да давлат ҳисобидан даволанганингизни ҳам унутмаслик керак.
 

Киритилди: 14:38 31.10.2020. Ўқилди: 1587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!