Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистоннинг ўрни пасайди

Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистоннинг ўрни пасайди

Transparency International ташкилоти томонидан эълон қилинган янги рейтингда Ўзбекистон 182 та давлат ичида 124-ўринни эгаллади. Ўзбекистон ушбу рейтингда ўтган йили 121-ўринни эгаллаган эди. 100 баллик индекс бўйича Ўзбекистон 31 балл (бир йил аввал — 32 балл эди) тўплади (бу ерда 0 — коррупциянинг ўта юқори даражаси, 100 — ўта паст даражаси).

Transparency International дунёда коррупция даражаси, жумладан демократик мамлакатларда ҳам, ошишда давом этаётганини қайд этди. 2025 йилги Коррупцияни қабул қилиш индексига (КҚИ) кўра, АҚШ, Канада, Янги Зеландия ҳамда қатор Европа мамлакатларида кўрсаткичлар ёмонлашгани қайд этилган.

2025 йилда коррупция бўйича ўртача жаҳон кўрсаткичи 42 баллни ташкил этди, бу сўнгги ўн йилдан ортиқ даврдаги энг паст натижа. Дунё мамлакатларининг учдан икки қисмидан кўпроғи 50 баллдан кам натижа кўрсатган, 80 баллдан юқори балл олган давлатлар сони эса ўн йил ичида 12 тадан 5 тагача камайган.

Рейтинг кетма-кет саккизинчи йилдан бери Дания етакчилик қилмоқда (89 балл), ундан кейинги ўринлардан Финляндия (88) ва Сингапур (84) жой олган.

182 та давлат ичида энг охирги ўринларни Жанубий Судан (9 балл), Сомали (9 балл) ва Венесуэла (10 балл) эгаллади.

Россиянинг Коррупцияни қабул қилиш кўрсаткичи 22 баллни ташкил этди. Бу мамлакатни 182 давлат орасида 157-ўринга қўяди. Россия рейтингда Гондурас, Зимбабве ва Чад билан бир ўриндан жой олган.

Рейтингда Украина 104-ўриндан (36 балл), Қозоғистон 96-ўриндан (38 балл), Қирғизистон 142-ўриндан (26 балл), Грузия 56-ўриндан (50 балл), Афғонистон 169-ўриндан (16 балл), Тожикистон 166-ўриндан (19 балл) ва Туркманистон 167-ўриндан (17 балл) жой олган.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!