Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавируснинг иккинчи тўлқини анча ҳалокатли бўлиши мумкин — олимлар

Коронавируснинг иккинчи тўлқини анча ҳалокатли бўлиши мумкин — олимлар

Британия Тиббиёт фанлари академиясининг тахмин қилишича, қишда коронавируснинг иккинчи тўлқини мамлакатни қамраб олиши мумкин.

Таъкидланишича, қатъий чоралар кўрилмаса, бу тўлқин биринчи даражадан кўра ҳалокатли бўлиб, 120 мингга яқин одамни ўлдиради.

"Касалхонага ётқизилиш ва ўлим ҳоллари сони 2021 йил январь ва февраль ойларида энг юқори бўлади, бу 2020 йил баҳорида биринчи тўлқинга ўхшаш ёки ундан ҳам ёмонроқ", – дейилади тадқиқотда.

Шу муносабат билан шифокорлар расмийларни энди иккинчи тўлқинга тайёргарлик кўришга, жумладан карантин чоралари ҳақида ўйлашга чорламоқда.

Киритилди: 15:28 14.07.2020. Ўқилди: 4778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!