Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирусни даволашда ишлатиладиган дорилар ўзимизда ишлаб чиқариладими?

Коронавирусни даволашда ишлатиладиган дорилар ўзимизда ишлаб чиқариладими?

Коронавирусни даволашда ишлатиладиган дорилар ўзимизда ишлаб чиқариладими? Бу масалага Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров ойдинлик киритди.

➖ COVID-19 билан кассаланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик қўлланмага (6-версия) мувофиқ, беморнинг аҳволи ва касалликнинг кечишига қараб, 50 га яқин дори воситаси қўлланилиши мумкин.

Булар: Вирусларга қарши, антибактериал ва замбуруғларга қарши воситалар, Антикоагулянт, антиагрегант воситалар, Яллиғланишга қарши, глюкокортикостероид воситалар, Витаминлар, микроэлентлар, Муколитик ва балғам кўчирувчи, деконгестант воситалар (қон томирларни маҳаллий торайтирувчи воситалар), Қусишга қарши, ошқозон-ичак тизими дори воситалари, Диуретик воситалар, Адреномиметиклар, Метаболик жараёнларни тўғриловчи воситалар,

Мамлакатимизда умумий 100 та дори воситаларини ишлаб чиқарадиган корхоналар мавжуд. Улардан 25 та корхона даволаш протоколига асосан қўлланадиган 215 турдаги дори воситаларни ишлаб чиқармоқда ва бу кўрсаткич кун сайин ортиб бормоқда.

 Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган “Nobel Pharmsanoat” компанияси «Ковипир» номи остида фавипиравир фаол моддаси асосида дори воситасини ишлаб чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини бошлади ва янги дори воситаси қисқа муддатларда ўзлаштирилди. Ушбу фавипиравир фаол моддаси сақловчи дори воситаси Япония, Россия ва бир қатор давлатларда коронавирус инфекциясини даволашда юқори самара кўрсатиб келмоқда.

Киритилди: 13:13 09.08.2020. Ўқилди: 2589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!