Бугун 4 июль, 2020 йил, шанба

O'ZB

Коронавирусга чалинган шифокор аёл ўлди: чақалоғи 16 соат онасининг жасади ёнида ўтирган

Коронавирусга чалинган шифокор аёл ўлди: чақалоғи 16 соат онасининг жасади ёнида ўтирган

АҚШнинг Жоржия штатида бола коронавирус билан касалланган онанинг жасади ёнида тахминан 16 соат ўтирган.

Маълумотларга кўра, марҳум аёл "Piedmont Newnan" касалхонасида маммолог бўлиб ишлаган. 42 ёшли аёл уйда ўлик ҳолда топилган. Текширилганида унда коронавирус борлиги аниқланди. Таъкидланишича, ўлим жасад топилишидан 12-16 соат олдин содир бўлган. Бу вақт давомида уйда марҳуманинг фарзанди онасининг ёнида ўтирган.

Касалхона вакиллари 21 март, шанба куни воқеадан хабар топишди. Марҳумда CОВИД-19 топилганлиги сабабли, барча тиббиёт ходимлари ва беморлар инфекция хавфи ҳақида огоҳлантирилди. "Биз ўз-ўзини муҳофаза қилиш бўйича батафсил кўрсатмалар бердик ва CОВИД-19-да бўлганларни текширишга тайёрмиз", дейишди улар. Касалхона ходимлари марҳуманинг оиласига таъзия изҳор этишди.

Охирги хабарларга қараганда, аёл сурункали пневмония хасталигига чалинган бўлган.

Киритилди: 10:48 26.03.2020. Ўқилди: 8323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!