Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирусдан ҳимоя қилишнинг машҳур усули фойдасиз деб топилди

Коронавирусдан ҳимоя қилишнинг машҳур усули фойдасиз деб топилди

Япониянинг  Фукуока университети олимлари, тез-тез ишлатиладиган юз ниқоблари (қалқонлари) коронавирусни ҳавога тарқашидан ҳимоя қилмаслигини аниқлади. Уларнинг тадқиқот натижалари “Physics of Fluids” журналида чоп этилган.

Мутахассислар касалликни юқтирган одам ёнида ниқобсиз аксиргандаги ҳаво оқимларининг ҳаракатини таҳлил қилишди.

Одамнинг атрофида аксириши ёки йўталиши билан вортекс ҳалқалар пайдо бўлади, улар аста-секин беқарорликда уч ўлчовда деформацияланади. Шу билан бирга, юзни ҳимоялашга мўлжалланган ниқобнинг юқори ва пастки қирраларидан оқиб тушади.

Агар нафас олаётган одам юзни ҳимоялашга мўлжалланган ниқоб тақиб олган бўлса-да, вирусни юқтириб олган беморнинг аксириш пайтига тўғри келиб қолса, у холда, нафас олаётган одам муқаррар равишда вирусли зарраларни нафас орқали ютади, деб таъкидлашмоқда тадқиқотчилар.

Ҳозирда олимлар шахсий ҳимоя воситаларини такомиллаштириш билан шуғулланмоқда, ҳаво оқимларидан зарраларни юзни ҳимоялашга мўлжалланган ниқоб экранига тушиш хавфини камайтиришга ҳаракат қилишмоқда.

Киритилди: 13:20 11.12.2020. Ўқилди: 3483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!