Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Коронавирус Хитойдан кирмаган — олимлар

A A A
Коронавирус Хитойдан кирмаган — олимлар

Испаниялик олимлар коронавируснинг мамлакатга қандай кириб келганлиги ҳақидаги дастлабки тадқиқотни нашр этишди.

Тадқиқот давомида мутахассислар вирус юқтирган кўплаб одамларнинг биоматериалини ўрганиб чиқдилар, сўнгра дастлабки хулосани чиқаришди: "Тадқиқотнинг дастлабки натижалари шуни кўрсатадики, янги коронавирус мамлакатда февраль ойининг ўрталарида тарқалиб кетган ва нол даражадаги беморнинг мавжудлигини истисно қилади".

Мутахассисларнинг фикрига кўра, вирус мамлакатга 15 хил йўл билан кириши мумкин. Бунда Хитой ва Европа давлатлари билан алоқа дастлабки ўринга чиқади. Мадридда жойлашган Вирусларни тадқиқ қилиш институти олимлари Испаниянинг турли ҳудудларидаги беморлардан CОВИД-19 нинг қайси тури ва беморга қандай юқиши мумкинлигини аниқлаш учун намуна олишди.

Олимлар кейинчалик коронавирус Испанияга Хитойдан кирмаганлигини аниқлашди. Яъни АҚШга ўхшаб Хитойни айблаш ноўрин. Тадқиқотчилар ҳисоб-китобларни олиб боришди ва олдинги тахмин, Валенсияга вирусни футболчилар ва футбол ишқибозлари олиб келган деган тахминда тўхташди.

Киритилди: 17:54 24.04.2020. Ўқилди: 5626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар