Украина коронавирусга чалинишнинг кунлик миқдори бўйича инфекцияси аниқланган ҳолатлар бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ўз веб-сайтида хабар бермоқда.
Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган бир кун ичида мамлакатда 2481 та коронавирус инфекцияси аниқланган. Шунингдек, 1055 киши соғайди ва 41 киши вафот этди.
Юқтирилганларнинг кўпи (265) Киевда аниқланди, 247 коронавирус Харков вилоятида, 227 та Тернопил вилоятида қайд этилди.
Олдинги антирекорд 28 август, жума куни ўрнатилганди. Ўшанда бир кунда 2438 киши CОVID-19 юқтирган.
Украинада коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 116 978 кишини ташкил этди.