Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирус туфайли бутун дунё бўйлаб “iPhone” етказиб бериш чекланади

Коронавирус туфайли бутун дунё бўйлаб “iPhone” етказиб бериш чекланади

“Apple” Хитойда коронавирус тарқалиши сабабли бутун дунё бўйлаб “iPhone” етказиб беришни чеклайди. Бу ҳақда компания веб-сайтида хабар берилди.

Баёнотда вируснинг тарқалиши Хитойнинг “Apple” етказиб берувчилари учун қийинчиликлар олиб келганлиги тушунтирилди. Натижада, смартфонларни кенг миқёсда етказиб бериш чекланади. Шунингдек, компаниянинг ушбу чоракдаги даромади олдиндан тахмин қилинганидан кам бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга доир: Коронавирус ҳақидаги онлайн статистика

Бундан ташқари, компания Хитойда ўз маҳсулотларига талабнинг пасайишини эълон қилди. Хитойнинг барча «Apple» дўконлари, шунингдек, кўплаб шерик дўконлар ёпилди. Очиқ дўконлар қисқа вақт ичида ишлайди ва харидорларнинг сони жуда кам бўлади, деб таъкидлашади компания.

"Бизнинг ходимларимиз, таъминот бўйича шериклар, мижозлар ва биз ишлайдиган ҳамжамиятларнинг соғлиғи ва хавфсизлиги бизнинг ҳозирги ва ҳар доим асосий устуворлигимиздир", дейилади баёнотда.

АирПодларнинг глобал тақчиллиги илгари коронавирус тарқалиши сабабли башорат қилинган эди. Шунинг учун "Apple" этказиб берувчилари ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбур бўлишди.

Киритилди: 11:00 18.02.2020. Ўқилди: 1802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!