Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Коронавирус! Рекорд янгиланди, қанча бемор ўта оғир аҳволда?

Коронавирус! Рекорд янгиланди, қанча бемор ўта оғир аҳволда?

Афсуски, шу йилнинг 13 июль куни мамлакатимизда 594 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 272 нафари карантин муассасаларида, 322 нафари аҳоли орасида аниқланган.
 
Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
 
Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятидаги тиббиёт муассасаларида 178 нафар фуқаро соғайди.
 
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 13591 нафар бемордан 8030 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5498 нафар бемордан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 51 555 нафар, стационар карантинда эса 23 860 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Киритилди: 00:03 14.07.2020. Ўқилди: 7990 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!