Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус қаришни тезлаштириши мумкин

Коронавирус қаришни тезлаштириши мумкин

“COVID-19”нинг яна бир оғир асорати маълум бўлди. Ушбу хасталикнинг ҳатто енгил формаси ҳам эрта қаришга сабаб бўлар экан. Бу ҳақда АҚШнинг Виржиния штатида жойлашган Жорж Мейсон университети Тизимлар биологияси мактаби профессори Анча Баранова "РИА Новости"га берган интервьюсида маълум қилди. 

Олиманинг айтишича, ноябрь ойида ўтказилган тадқиқот натижасида “COVID-19” дан тез ва осон тузалганларнинг 70 фоизида баъзи ички органларнинг патологияси кузатилган. 

“Хасталикдан нафақат юрак, балки жигар ҳам зарарланади ва ёғли гепатоз, ошқозон ости бези липоматози қайд этилади. Одатда бундай ташхислар 60 ёшли кишиларга қўйилади. Бироқ коронавирусдан сўнг бу каби аломатлар 40 ёшли одамларда ҳам учраётир”,  — дейди профессор.

Баранованинг фикрича, коронавирус ресурсларни сўриб олиши ва кексаликни яқинлаштириши билан ҳам хавфлидир. 

Киритилди: 12:20 02.12.2020. Ўқилди: 2241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!