Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус лабораторияда сунъий яратилганми? Хитой жавоб берди

A A A
Коронавирус лабораторияда сунъий яратилганми? Хитой жавоб берди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Fox News телеканалида эълон қилинган, коронавирус билан биринчи бўлиб касалланган бемор Ухан Вирусология институти ходими бўлганини рад этди.

Хитой ТИВ вакили Чжао Лицзянь бундай фикр илмий нуқтаи назардан тасдиқланмаган ва ҳақиқатга тўғри келмайди, деб таъкидлади.

“Мен барчанинг диққатини шунга қаратмоқчиманки, ушбу вирус сунъий йўл билан лабораторияда яратилгани ҳақида ҳеч қандай далил исбот йўқлигини ЖССТ бир неча бор таъкидлаган эди. Дунёдаги барча таниқли мутахассислар ҳам шундай фикрда”, - деди ТИВ вакили Чжао Лицзянь.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус инфекцияси кескин тарқалиши бошланган эди. Бунинг оқибатида ушбу эпидемия бутун дунёга тарқалди. Март ойининг бошида ЖССТ умумжаҳон пандемиясини эълон қилди. Айни дамда дунёда касаллик юққанлар сони 2 миллион кишидан ошди.

Киритилди: 20:27 16.04.2020. Ўқилди: 8706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар