Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус! Жанубий Кореядан Ўзбекистонга яна ёрдам келди

Коронавирус! Жанубий Кореядан Ўзбекистонга яна ёрдам келди

27 май куни Uzbekistan Airways чартер рейси билан Жанубий Кореядан Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Матрас ва ярим автомат механизмли 20 та кўп функционалли тиббиёт каравотларидан иборат ёрдам Жанубий Кореянинг Myung Sung Placon компанияси кўмагида шакллантирилди.

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мамлакат учун инсонпарварлик ёрдамини жалб қилишда давом этмоқда. Биринчи навбатда — республикада коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун зарур бўлган портатив рентген ускуналари ва бошқа жиҳозлар.

126 минг доллар қийматидаги 15 тонналик қолган юк навбатдаги чартер рейс ташкил этилиши билан жўнатилади.

Агентликнинг қайд этишича, 23 май куни Ўзбекистонга Жанубий Кореянинг Suwan TPL компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 20 та тиббиёт каравотидан иборат ёрдам олиб келинган.

Киритилди: 14:03 28.05.2020. Ўқилди: 2442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!