Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Коронавирус: Ҳиндистонда вирус юқтирганлар сони 200 мингдан ошди

Коронавирус: Ҳиндистонда вирус юқтирганлар сони 200 мингдан ошди

Ҳиндистонда 3 июнь кунги ҳолатга кўра, коронавирусга чалинганлар сони 200 мингдан ошди. Аҳоли сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи бу мамлакатда коронавируснинг авж нуқтаси ҳали етиб келмагани айтилмоқда.

Бу билан касалланганларнинг умумий сони 207 615 кишига етди.

“Биз вирус тарқалишиниг авж палласига етиб боришимизга ҳали анча бор”, дейди шифокор Ниведита Гупта. Бундан аввал ҳукумат вакиллари янги касалланиш ҳолатларининг камайиши июннинг охирида ёки июлда бошланиши мумкинлигини айтишганди.

Ҳозирда Ҳиндистонда вируснинг ўлим даражаси бошқа мамлакатларга қараганда анча паст бўлиб турибди. Мамлакатда шу пайтгача 5815 киши коронавирусдан вафот этган. Аммо, карантин чекловлари тугатилганидан кейин янги касалланганлар сони тезлик билан ошиб бормоқда.

Киритилди: 15:47 03.06.2020. Ўқилди: 2548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!