Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус ҳамда семириб кетишнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланди

Коронавирус ҳамда семириб кетишнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланди

Россиялик диетологлар ҳамда вирусологлар тана массаси индекси юқумли ва коронавирус билан боғлиқ касалликларда омон қолиш даражасини белгилаб беришини айтишди, деб маълум қилди “Известия” нашри.

Таъкидланишича, тана массаси индекси юқумли ва сурункали касалликларда одамнинг яшаши билан бевосита боғлиқ. Мутахассисларнинг фикрича, индекс қанчалик юқори бўлса, юрак-қон томир касалликлари ёки 2-тоифа диабетга чалиниш эҳтимоли шунча юқори.

Шу боис, қайд этилишича, семириб кетган одамларда коронавирус инфекцияси келтириб чиқарадиган касаллик янада оғир кечади.

Аввалроқ вирусга энг мойил бўлган инсонлар гуруҳи маълум қилинган, улар орасида нафақат нафақахўрлар, балки диабет ва семизлик, ўпка ва юрак-қон томир тизимининг касалликлари билан оғрийдиган инсонлар ҳам таъкидланганди.

 

 

 

Киритилди: 21:07 31.03.2020. Ўқилди: 3702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!