Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Коронавирус: Германияда қурбонлар сони кескин ошмоқда

Коронавирус: Германияда қурбонлар сони кескин ошмоқда

Роберт Кох институти ходимларининг маълум қилишича, 3 апрелга келиб Германияда коронавирус билан касалланганлар сони 84794 кишини ташкил қилди, бу расмий маълумотларга кўра, ХХРда COVID-19 эпидемияси авжига чиққанида қайд этилганидан 3000 нафарга кўп.

Германияда ушбу касаллик эпидемиясидан вафот этганлар сони ҳам 1000 кишидан ошди.

Сўнгги 24 соат ичида қайд этилган янги инфекциялар сони, олимларга кўра, 6174 кишини ташкил қилди.

Вирусология институти куйдирги бактериясини, вабо вибрионини ва сил касаллигини қўзғатувчисини кашф этган олим Роберт Кох шарафига номланган; Ушбу илмий муассаса тўғридан-тўғри Германия Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади ва Роберт Кох институти томонидан тақдим этилган CОVID-19 касаллиги кўрсаткичлари Германияда расмий ҳисобланади.

Киритилди: 22:47 03.04.2020. Ўқилди: 2664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!