AҚШ юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси, бош инфекционист Энтони Фаучига ва унинг оиласига қарши доимий таҳдид бўлмоқда.
Сиёсий таҳлилчи Дэвид Aксельроднинг подкасти эфирида олим унинг қизлари ва рафиқасига "жиддий таҳдидлар" келганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, у бундай вазиятга охирги марта ОИВ/ОИТС пандемиясига қарши кураш пайтида дуч келган. Бу сафар коронавирус ахлоқий босимнинг сабаби бўлди.
"Вазият оғир. Менга, хотинимга, қизларимга жиддий таҳдид бўляпти. Қандай қилиб? Наҳотки бу чиндан ҳам АҚШда рўй бермоқда?", — деди Фаучи ғазаб билан.
Мутахассис, шунингдек, коронавирусни сиёсатга айлантирмасликка ва "соғлиқни сақлаш сиёсатининг асосий принциплари"га қарши бўлмасликка чақирди.