Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавирус: Беларусь Украинани ортда қолдирди

A A A
Коронавирус: Беларусь Украинани ортда қолдирди

Белорусь давлати коронавирус юқтириш борасида Украинани ортда қолдирди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 4204 киши ушбу касалликка чалинган, деб хабар беради «Наша Нiва» Беларус соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига таяниб.

Кун давомида Белорусда 476 нафар юқумли касаллик аниқланди. Айни пайтда 65 нафар беморнинг аҳволи оғирроқ. Сурункали касалликка чалинган 40 киши вафот этди. Мамлакатда жами 81 246 та тест ўтказилди.

Шу билан бирга, Украинада, 16 апрель куни олинган маълумотларга кўра, 4161 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради dsnews.ua. 116 та бемор вафот этди, 186 киши соғайди. Ўтган кун давомида 397 та янги юқтириш ҳолати қайд этилди.

 

Киритилди: 16:33 16.04.2020. Ўқилди: 3796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар