Aмерика Қўшма Штатлари бир кунда коронавирусга чалинганлар сони бўйича янги антирекорд ўрнатди. 16 июль куни 77,3 минг киши вирус юқтирди. Бу айни кунгача бўлган энг юқори кўрсаткич.
Хабар қилинишича, худди шу куни коронавирусга чалинган 943 нафар бемор вафот этган.
Умуман олганда, ҳозирги кунга қадар AҚШда 3,5 миллиондан ортиқ инфекция аниқланди. 138,5 минг бемор ўлди, 1 миллиондан ортиқ одам даволанди.