Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус: АҚШда вафот этганлар 250 минг нафардан ошди

A A A
Коронавирус: АҚШда вафот этганлар 250 минг нафардан ошди

АҚШда коронавирусдан вафот этганлар 250 минг кишидан ошди, деб хабар берди Жонс Хопкинс университети.

Таъкидланишича, АҚШда эпидемия бошланганидан бери 250 483 та ўлим қайд этилган.

Пандемия бошлангандан буён эса 11 505 176 киши коронавирус билан касалланган. Таъкидланишича, АҚШда 4 350 816 киши соғайиб кетган.

Энг кўп ўлим Нью-Йоркда қайд этилган бўлиб, 34 187 кишини ташкил этади.

Университет маълумотларига кўра, бутун дунё бўйича 56 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 1,3 миллиондан ортиқ киши вафот этган.

Киритилди: 09:32 19.11.2020. Ўқилди: 1733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар