Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хорижий давлатлар иш берувчилари ўртасида пандемия даврида Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш мақсадида олиб борилган музокаралар натижасида турли давлатларда кўплаб бўш иш ўринлари таклиф этилиб, уларга юртдошларимизни ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.
Шунингдек, Агентлик томонидан Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида ушбу давлатда ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келган 23 нафар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Канвондо провинцияси, Янггу округи администрацияси ўртасида тузилган келишувга асосан Е-8 визаси бўйича 5 ойлик мавсумий ишларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 149 нафар фуқаро Тошкент халқаро аэропортидан чартер рейс орқали Корея Республикасига кетди.
Фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар берилди.