Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Кореядаги заводда даҳшатли ёнғин юз берди

Кореядаги заводда даҳшатли ёнғин юз берди

Якшанба куни ўт ўчирувчилар Корея жануби-шарқидаги Ульсан шаҳридаги синтетик тола ишлаб чиқариш заводида юзага келган ёнғинни ўчириш билан шуғулланишмоқда, дея хабар беради Yonhap.

Ульсан ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, ёнғин соат 18:55да, Huosung TNC Corp. қўшма етти қаватли заводда содир бўлди ва 11 соат давомида уни ўчира олмади. Ёнғинни ўчиришга уринган заводнинг икки ишчиси заҳарланиш билан касалхонага ётқизилган.

Ўт ўчирувчиларнинг маълум қилишича, ёнғин биринчи қаватда бошланган ва юқори қаватлар ва яқин атрофдаги омборга ўтган.

Ульсан ўт ўчириш бошқармаси қўшни Пусан ​​ва Кёнсан провинциясидаги ўт ўчирувчилар билан биргаликда тилсиз душманни ўчириш учун жами 650 нафар ўт ўчирувчи, 80 та техника ва юк машинасини сафарбар қилди.

Киритилди: 17:04 24.01.2022. Ўқилди: 2641 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!