Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Кореяда ватандошини ўлдирган ўзбекистонлик ушланди

Кореяда ватандошини ўлдирган ўзбекистонлик ушланди

2019 йил 1 августга ўтар кечаси Кёнгбук провинциясида (Корея Республикаси) юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Р.Т. жароҳат олиб, вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу жиноятни содир қилишда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси С.С. қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

“Элчихона мазкур вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг вакиллари билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда”, - дейилган хабарда.

 

Киритилди: 11:19 02.08.2019. Ўқилди: 1423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!