Бугун 19 октябрь, 2019 йил, шанба

O'ZB

Корея йил охиригача АҚШ билан музокараларни тўхтатади

Корея йил охиригача АҚШ билан музокараларни тўхтатади

КХДР ташқи ишлар элчиси Ким Мен Гил АҚШ вакиллари билан музокаралар муваффақиятсиз якунланганини эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати давлатлар ўртасидаги музокаралар келажаги учун жавобгардир. Музокараларда АҚШ томонидан КХДР бўйича АҚШ махсус вакили Стивен Биген қатнашди.

Таъкидланишича, музокаралар Стокголмда бўлиб ўтган. КХДР ва АҚШ вакилларининг учрашувидан мақсад АҚШнинг 2018 йил июнь ойида Сингапурда бўлиб ўтган биринчи саммити – КХДР билан эришилган келишувни амалга оширишни илгари суриш эди.

–АҚШ музокаралар столига ҳеч нарса қўймаганидан ҳафсаламиз пир, – деди Гил.

Шимолий Корея делегацияси раҳбари мамлакатлар ўртасидаги кейинги музокаралар 2019 йил охиригача тўхтатилганини қўшимча қилди ва Америкага ўз позициясини кўриб чиқишни маслаҳат берди.

 

Киритилди: 19:56 06.10.2019. Ўқилди: 743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!