Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Конор Макгрегор қачон октагонга қайтишни режалаштираётганини айтди

Конор Макгрегор қачон октагонга қайтишни режалаштираётганини айтди

Конор Макгрегор UFC 329 турнирида Макс Холлоуэйга қарши жангда олган жароҳати ҳақида маълумот берди ва тахминан қачон қайтишни режалаштираётганини билдирди.

"Янгилик: бу олдинги кросс боғлам ва мениск жароҳатига ўхшаш ҳолат бўлди, фақат бу сафар бошқа оёқда.

Ўша пайтда тўққиз ой ичида қайтиб, Брандаога қарши жанг қилганман. Ҳозирги тикланиш тиббиёти ва машғулот усулларини ҳисобга олсак, келаси ёзгача қайтишим реал мақсад.

Мен ҳозирнинг ўзида қўлтиқтаёқсиз юряпман. Бир неча кун олдин тренажёрда оёқ машқларини бемалол бажардим. Бу жуда ижобий ҳолат.

Жангдан бери интизомни максимал даражада сақлаяпман. Балки шу мени янада оғирроқ муаммолардан асрагандир. Худога шукр. Олға ҳаракат қилишда давом этамиз. Қўллаб-қувватлаётган барчага раҳмат. Соғлиқ — энг катта бойлик", — деб ёзди Макгрегор.

Киритилди: 23:47 20.07.2026. Ўқилди: 824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!