Ирландиялик жангчи Конор Макгрегор ниҳоят Ҳабиб Нурмагомедов билан кечган жанг ҳақида фикр билдирди. Хабарингиз бор, мазкур жангда доғистонлик спортчи ғалаба қозонди.
“Охирги жангим ҳақида қуйидагича фикр билдиришим мумкин.
Биринчи раунд. Тактик жиҳатдан рақибим устун бўлди. У фақат қуйидан жанг олиб борди ва фақат оёғимга ёпишди. Жанг жиҳатидан эса мен устун эдим. Бошга зарба йўллаш ва жанговар тайёргарлик. Чапдан тўғрига. Биринчи раунд оғир ўтди.
Иккинчи раунд. Бу фаолиятимдаги энг ёмон лаҳзалар бўлди. Рақиб тўрдан узоқлашди ва ўнгдан кучли зарба йўллади. Мен бу зарбадан кейин орқага тисарилдим. Рақиб учун яхши ғалаба.
Учинчи раунд. Мен жангга қайтдим ва бу раундни ютиб олдим. Мен учун яхши ўтди.
Тўртинчи раунд. Рақибнинг тактикасига тайёр эмасдим. Жуда ёмон вазиятга тушиб қолдим. Ҳабибнинг олдида шунчаки ожиз эдим. Бу — оғир ҳолат.
Яна нима дейишим мумкин? Бу буюк жанг эди ва менга ёқди. Мен рингга қайтаман, албатта. Янада кучли бўлиб қайтаман. Агар рақиб реваншга рози бўлса, мен тайёрман. Мухлисларимдан, мени қўллаб-қувватлаганлардан миннатдорман”, деди Конор.