Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Колумбиянинг янги президенти қасамёд қабул қилди

Колумбиянинг янги президенти қасамёд қабул қилди

Тадбиркор ва сиёсатчи Абелардо де ла Эсприэлья Колумбия президенти сифатида қасамёд қилди.

Инаугурация маросими Caracol телеканалида жонли эфирда намойиш этилди.

Маросим пойтахт Боготада эмас, балки Колумбия ғарбидаги Кали шаҳрида бўлиб ўтди. Иштирок этганлар орасида Аргентина, Чили ва Эквадор президентлари: Хавьер Милей, Хосе Антонио Каст ва Даниэль Нобоа бор эди.

Де ла Эсприэлья 21 июнь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида сайланди. У 49,6 фоиз овоз олиб, чап қанот тарихий битим партиясидан рақиби Иван Сепедани 0,9 фоиз балл билан ортда қолдирди.

Киритилди: 09:20 08.08.2026. Ўқилди: 1220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда