Колумбиядаги зилзила оқибатида камида 329 киши ҳалок бўлди, 247 киши бедарак йўқолди.
Бу ҳақда табиий офатлар хавфини бошқариш хизмати маълум қилди.
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган баёнотга кўра, "329 киши ҳалок бўлди, 4600 киши жароҳат олди, 247 киши бедарак йўқолди ва 364 киши қутқарилди". Бундан ташқари, 1200 дан ортиқ ҳайвон қутқарилди.
Ҳукуматнинг сўнгги баҳолаши шуни кўрсатадики, зилзила 31 000 дан ортиқ уйни вайрон қилди, 171 273 та уйга зарар етказилди.