Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Колумбия ва Эквадор ўртасидаги савдо уруши кескинлашди

Колумбия ва Эквадор ўртасидаги савдо уруши кескинлашди

Маълумотларга кўра, ​расмий Богота қўшни мамлакатдан импорт қилинадиган товарлар божини 100 фоизгача оширди. Бу Эквадор томонидан бир кун аввал кўрилган худди шундай чорага жавобдир. Колумбия Савдо вазири Диана Моралеснинг сўзларига кўра, дипломатик музокаралар натижа бермагач, давлат ўз манфаатларини ҳимоя қилишга ўтди.

​Иқтисодий зиддият ортида чуқур дипломатик инқироз ётибди. Президент Даниэль Нобоа қўшнисини наркотрафикка қарши курашда сустликда айблади. Густаво Петро эса Эквадор собиқ вице-президенти Хорхе Гласнинг ҳибсга олинишини кескин танқид қилди. Чегарадаги ҳарбий ҳаракатлар ва суверенитет борасидаги баҳслар ўзаро муносабатларга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Киритилди: Бугун 18:00. Ўқилди: 341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!