Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Коинотда илк меҳмонхона қурилиши режалаштирилмоқда

Коинотда илк меҳмонхона қурилиши режалаштирилмоқда

АҚШнинг Orion Span хусусий компанияси коинотда илк люкс меҳмонхона қуришни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда Вести нашри.

Мазкур меҳмонхона Ер сайёрасидан 320 километр узоқликда жойлашади. У Aurora Station орбитал мажмуасининг модулларидан бири бўлади. Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, коинотга саёҳат 12 кунга мўлжалланган бўлиб, бу вақт мобайнида меҳмонхонада туриш ҳар бир киши учун 9,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Мижозларга вазнсизлик, Ерни фазодан кузатиш ва айрим илмий тажрибаларда иштирок этиш имконияти берилади.

Киритилди: 12:38 26.01.2019. Ўқилди: 1612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!