Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Клопп “Реал”да ишлаши ҳақидаги хабарлар бўйича баёнот берди

Клопп “Реал”да ишлаши ҳақидаги хабарлар бўйича баёнот берди

“Ливерпуль”нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Мадриднинг “Реал” жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.

Германиялик мутахассис 2023-2024 йилги мавсум охирида “Ливерпуль”ни тарк этию мураббийликдан танаффусга чиққа ва айни пайтда Red Bull корпорацияси тизимида глобал футбол бўйича раҳбар лавозимида ишламоқда.

- Агар “Реал Мадрид” мутасаддилари ҳақиқатан ҳам қўнғироқ қилганида, биз бу ҳақда аллақачон билган бўлардик. Лекин буларнинг барчаси — сафсата. Улар бирор марта ҳам қўнғироқ қилмади — на менга, на агентимга, - деди Юрген Клопп.

Шу билан бирга, у келажакда мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкинлигини истисно қилмади.

- Ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман ва бахтимга, бунга сабаб ҳам йўқ. Ҳа, ёшим анча катта, лекин мураббий сифатида ҳали тугатганим йўқ. Мен ҳали пенсия ёшига етмадим. Яқин йилларда нима бўлишини ким билади? Лекин ҳозирча ҳеч қандай режа йўқ, - деди Клопп.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ Клопп “Ливерпуль”га қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар чиққан эди, бу унинг ўрнини эгаллаган Арне Слот фаолиятидаги қийинчиликлар билан боғлиқ бўлганди.

Киритилди: Бугун 13:33. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!