Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Китобда “зотдор жўжа ўғриси” жазоланди

Китобда “зотдор жўжа ўғриси” жазоланди

Эркин Зайлиев 30 ёшга кириб ҳалоллик кўчасида ўз йўлини топа олмаганлар тоифасидан. У 2021 йил 5 декабр куни қўшниси Адхам Собировнинг яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ўзининг яшаш уйидаги девор орқали А.Собировнинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда ошиб кириб етти дона зотдор жўжаларини ўғирлаб, жўжаларни дастлабки тергов даврида шахсини аниқлашни имкони бўлмаган шахсга 300 минг сўм пулга сотиб юбориб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда ўғирлик йўли билан талон-торож қилган.

Суднинг қора курсисида ўтирган Э. Зайлиев бировнинг ҳаққига хиёнат қилганига иқрор ва пушаймонлигини билдирди.

Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга ҳуқуқий баҳо берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” деб, 3-бандида “Жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак ”лиги ҳақидаги қоидаларга ҳам асосланди.

Шунингдек суд, судланувчи Эркин Зайлиевга жазо тури ва миқдорини тайинлашда, айбига иқрорлигини, пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатларни йўқ деб топиб, жиноятни ижтимоий хавфлилик даражасини алоҳида эътиборга олиб, қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилган ҳолда судланувчи Э. Зайлиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

Азимжон Акбаров, жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг раиси

Киритилди: 09:38 31.03.2022. Ўқилди: 2842 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!