Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Кипр Киевга 90 млрд евро ажратиш масаласини тезлаштирмоқда

Кипр Киевга 90 млрд евро ажратиш масаласини тезлаштирмоқда

Кипр Украинага 90 миллиард евро миқдорида кредит ажратиш масаласини имкон қадар тезроқ муҳокамага чиқариш ниятида. Гап Европа Иттифоқи мамлакатлари элчиларининг учрашуви ҳақида бормоқда.

Bloomberg агентлигининг Кипр расмийларидан бирига таяниб хабар беришича, бу жараён Венгрия бош вазири Виктор Орбан партиясининг сайловлардаги мағлубиятидан сўнг амалга ошиши мумкин бўлди.

Аввалроқ Будапешт ушбу молиявий ёрдам пакетини блоклаб келаётган эди. Нашрнинг қайд этишича, Европа Иттифоқи Киевга кредит ажратиш масаласини тез орада якуний ҳал қилишга умид қилмоқда.

Музокаралар яқин вақт ичида қайта бошланиши мумкин.

Киритилди: Бугун 18:18. Ўқилди: 273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!